Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

26

Сирдарё вилоят адлия бошқармаси томонидан ташкил этилган онлайн семинар “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Қонун тарғиботига бағишланди


Адлия вазирлиги томонидан мамлакатда қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш, лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштиришга қаратилган ва илғор хорижий тажриба асосида ишлаб чиқилган “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Қонун янги таҳрирда қабул қилинди.

Сирдарё вилоят адлия бошқармаси томонидан ташкил этилган онлайн семинар мазкур Қонун тарғиботига бағишланди.

Таъкидланганидек, ушбу Қонуннинг мақсади лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.

Семинарда лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларининг ягона тартиби ва ўзига хос хусусиятлари, лицензиялаш соҳасидаги ваколатли органлар, лицензияларнинг турлари, шунингдек, рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида кенг маълумотлар берилди.


Қонуннинг аҳамиятли жиҳатларидан бири шундаки, шу кунгача мавжуд бўлмаган ваколатли органни хабардор этиш орқали фаолиятни амалга ошириш билан боғлиқ мутлақо янги соддалаштирилган механизм жорий этилмоқда.

Бу ўз навбатида тадбиркорлик субъектларига жуда катта кулайликларни вужудга келтириб, ваколатли органни хабардор этиш орқали фаолиятни бошлаш имкониятини яратади. Бироқ, жисмоний ва юридик шахслар фаолиятга тегишли бўлган талаб ва шартларни бажаришга мажбур ҳисобланади.

Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор этиш тартиб-таомиллари тўлиқ рақамлаштирилмоқда. Бунда, ушбу жараёнлар “Лицензия” ахборот тизими орқали амалга оширилади.

-     Мазкур электрон тизим лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор этиш тартиб-таомилларига оид барча жараёнларни ўз ичига қамраб олади. Бу, талабгор томонидан аризани топширишдан бошлаб тегишли ҳужжатни қабул қилиб олгунигача бўлган жараён ҳисобланади. Ушбу электрон тизим барча учун очиқ ва шаффоф бўлади ҳамда унда барча жараёнларни босқичма-босқич кузатиб туриш имконияти мавжуд бўлади, - дейди Адлия бошқармаси Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бўлими бошлиғи Жаҳонгир Шамирзаев.

Тадбирда вилоятда даражасидаги лизензиялаш, рухсат бериш ва хабардор этиш тартиб-таомилларини амалга оширувчи ташкилот ва муассасалар масъул ходимлари иштирок этдилар. Онлайн тадбир эркин мулоқот майдонига айланди. Иштирокчиларни қизиқтирган саволларига адлия бошқармаси ходимлари томонидан жавоблар берилди.


Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими