Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

26

ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН!


Тест синовлари 1 сменада, тарих ва чет тили (инглиз, немис, француз) фанларидан ўтказилади.

Бунда талабгорларга ҳар бир фандан 20 тадан жами 40 та тест топшириғи ва уларни ишлаш учун 2 соат вақт ажратилади.

Тест синовларида тўплаш мумкин бўлган максимал балл – 126 балл бўлиб, тарих фани бўйича ҳар бир тоғри жавоб учун 3,2 баллдан (жами 64 балл), чет тили фани бўйича эса 3,1 баллдан (жами 62 балл) берилади.

Талабгорлар тест синовида иштирок этиш учун рухсатномани 26-август куни 09:00 дан бошлаб Давлат тест марказининг texnikum.dtm.uz сайтидан олишлари мумкин.

Талабгорлардан тест синови ўтказиладиган ҳудудга шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва тест синовида иштирок этиш учун рухсатнома билан белгиланган вақтдан камида 1 соат олдин келишлари сўралади.

Сирдарё юридик техникуми