Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

25

Ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди


 Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 30 йиллиги ҳамда шу йилнинг 24 октябрида ўтказилиши белгиланган Президентлик сайловини юксак савияда ўтказиш мақсадида Ширин шаҳар адлия бўлими ва бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда шаҳардаги барча идора ва ташкилотларда ҳуқуқий тарғибот тадбирлари тадбирлари ўтказилмоқда.

Навбатдаги тадбир карантин қоидаларига амал қилган холда, яъни очиқ ҳавода Ширин шаҳар Мактабгача таълим бўлими раҳбарияти ва МТТлар мудираларидан иборат маъсуллар ходимлар учун ташкил этилди.

  Тадбирда дастлаб айни вақтда долзарб бўлган мустақиллик неъматига шукрона қилиш ва унинг мустаҳкамлигини сақлаш, сайлов қонунчилиги ва фуқароларнинг сайловлардаги иштироки каби мавзуларда маърузалар қилинди.

Шунингдек, тадбирда Ўзбекистон Республикасининг "Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида"ги Қонуни мазмун-моҳияти батафсил тушунтирилди.

Ҳуқуқий тарғибот тадбирида Ширин шаҳар адлия бўлими бош маслаҳатчиси Б.Ғайбуллаев, Ўзбекистон Республикаси ВМ ҳузуридаги ДИҚнинг Ширин шаҳридаги вакили У.Сариев иштирок этди ҳамда иштирокчиларни қизиқтирган саволларига жавоб берди.


Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими