Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

25

Сайлов – 2021: Ўз келажагинг учун овоз бер!


Гулистон шаҳар адлия бўлими томонидан аҳолининг электорал маданиятини юксалтириш, сайлов қонунчилигига оид ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида шаҳардаги “Маънавият” МФЙда, вилоят сув насослари давлат унитар корхонасида “Сайлов – 2021: Ўз келажагинг учун овоз бер!” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирда Cайлов қонунчилигининг мазмун-моҳияти, президентлик сайловининг ўзига хос хусусиятлари, чет элда турган фуқароларнинг ҳамда ногиронлиги бўлган шахсларнинг сайлов ҳуқуқлари кафолатлари, сайлов бюллитенини тўлдириш тартиби тушунтирилди.


Шунингдек, мулоқот давомида ҳар бир фуқаро бир овозга эга бўлиши, суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган фуқаролар, суд ҳукми билан озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган шахслар сайланиши мумкин эмаслиги, суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган фуқаролар, оғир ва ўта оғир жиноятлар содир этганлиги учун суднинг ҳукми билан озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган шахслар сайлаши мумкин эмаслиги хусусида сўз юритилди.

Тадбир сўнгида иштирокчиларни қизиқтирган саволларга Гулистон шаҳар адлия бўлими бошлиғи Н. Қаршибоев ҳамда “Мадад” ННТ бюроси бош маслаҳатчиси А.Ортиқов томонидан атрофлича жавоблар берилиб, мавзуга доир флаер ва буклетлар тарқатилди.


Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими