Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

25

Мустақиллигимиз абадий бўлсин!


Бу йил мамлакатимиз мустақиллигининг 30 йиллик юбилей байрамини катта тантана, шоду хуррамлик билан нишонлаймиз. Бу қутлуғ ва шонли айём халқимиз учун янги тарихимиздаги энг улуғ санадир. Зеро, ушбу фурсат тарих учун қисқа давр бўлса-да, бунга осонлик билан эришилгани йўқ.

Мустақиллик ҳар бир юртдошимиз ҳаётига янгича мазмун, турмушига фаровонлик олиб кирди. Шу сабабдан истиқлол деган улуғ неъмат, аввало, халқимизга эркинлик ва озод ҳаётни, барчамизга ўзлигимизни англаш туйғусини берган, Ватанимиз тарихида ҳеч нарса билан қиёслаб бўлмайдиган буюк сана ҳисобланади.

Истиқлол йилларида эришилган ютуқ ва марралар замирида мустақиллик аталмиш бебаҳо неъматнинг қадр-қиммати намоён. Юрт равнақи, ҳудудларни ривожлантиришга қаратилган ислоҳотлар инсон бахту саодатига, фаровонликка хизмат қилишини ҳар бир юртдошимиз чуқур ҳис қилмоқда, ўзи гувоҳ бўлмоқда.

Мустақиллик йилларида босиб ўтган шонли йўлимизга назар ташлаб, эртанги кунимизга, ўз куч ва имкониятларимизга бўлган ишончимиз янада ортмоқда. Мамлакатимизни ривожлантиришнинг Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ барча соҳа ва тармоқларда амалга оширилаётган ислоҳотлар бу борада ҳал қилувчи омил бўлмоқда.

Бугун Ўзбекистон том маънода дунёга очилди ва кўплаб мамлакатлар билан дўстлик, ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўймоқда. Президентимизнинг қўшни мамлакатлар билан яқин, дўстона муносабат ўрнатишга қаратилган шахсий ташаббуси минтақада янги сиёсий ҳақиқатни шакллантирди.

Мустақиллик куни — халқимизнинг энг улуғ, энг азиз айёми. Ҳар йили бу қутлуғ санани умумхалқ байрами сифатида кенг нишонлаш анъанага айланган. Шу сабабли давлатимиз раҳбарининг «Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш тўғрисида»ги қарори халқимиз томонидан катта қувонч ва мамнунлик билан қарши олинди. Ўз навбатида, мазкур ҳужжат мамлакатимиз аҳлига кўтаринки руҳ бағишлаб, қалбларимизни қутлуғ айём шукуҳига тўлдирмоқда.

Унга кўра, 2021 йилги умумхалқ байрами “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” деган ғояни ўзида мужассам этган ташкилий-амалий, маданий-маънавий тадбирлар руҳида ўтади. Шак-шубҳасиз, ушбу шиор ҳар бир ватандошимизнинг қалбини меҳр ва ифтихорга, ватанга садоқат билан хизмат қилиб, юртимизни бундан ҳам қудратли бўлишига ундайди.

Бу бетакрор байрам барча эзгу ниятли инсонларни бирлаштиради, уларнинг қалбида энг гўзал ва олижаноб туйғуларни уйғотади. “Халқ давлат идораларига эмас, балки давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак” тамойиллари асосида фуқароларнинг ижтимоий муаммоларини ҳал этиш, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлашдек эзгу ишларга чорлайди, кишини.

Агар адлия идораларининг мустақиллик йилларида амалга оширган ишлари юзасидан тўхталадиган бўлсак, бир қатор ижобий натижаларга эришилган.

Хусусан, 1992 йил 8 январда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ташкил этилди.

Адлия органлари ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш соҳасидаги махсус ваколатли давлат органи этиб белгиланди.

Уч поғонали принцип бўйича вертикал бошқарув жорий этилиб, туман (шаҳар) адлия бўлимлари ташкил этилди.

2017 йил 12 декабрда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тизимида Давлат хизматлари агентлиги ташкил этилди.

 2018 йил 13 апрелда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-3666-сон қарори билан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган этиб белгиланди ва вазирлик ваколатлари янада кенгайтирилди.

Шунингдек, “E-notarius.uz” ахборот портали ишга туширилиб, хусусий нотариал идоралар ташкил этилди.

2019 ҳамда 2021 йилларда “Tashkent iaw spring” (“Тошкент ҳуқуқ бозори”) I ва II халқаро юридик форуми юқори савияда ўтказилди.

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш жараёни тўлиқ электрон шаклга ўтказилди.

Ҳуқуқий ахборот сайтлари – Миллий ҳуқуқий интернет портали “bolahuquqlari.uz”, “Biznesga maslahat” (Advice for bizness), “test adliya.uz” сайтлари ишга туширилди. Вазирликнинг ижтимоий тармоқларида (Facebook, Youtube, Twitter, Instagram) саҳифалари очилди.

“Мадад” ННТ ва унинг ҳудудий бюролари орқали ҳамда Advice.uz e-(maslahat.uz) ҳуқуқий портали орқали бепул ҳуқуқий маслаҳатлар йўлга қўйилди.

Нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари ташкил этилишига рухсат берилди.

“E-qaror” тизими орқали ҳоким қарорлари очиқ, шаффоф қабул қилиниши йўл қўйилди.

Юристлар малакасини ошириш марказининг ҳудудий филиаллари ташкил этилди.

“Open juctice” (“Очиқ адлия”) ижтимоий дастури қабул қилиниб, вазирлик маъмурий биноси “Open space” ҳолда иш олиб борилишига ўтилди.

Норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш Концепцияси қабул қилинди.

Адлия органларида коррупцияга қарши курашиш  дастури тасдиқланди.

Адлия вазирлиги Президент ҳужжатлари ижросини назорат қилиш (“ijro.gov.uz ” тизими)га масъул этиб белгиланди.

Project.gov.uz  норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳасини ишлаб чиқиш ва келишишнинг ягона электрон тизими ишга туширилди.

Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш концепцияси қабул қилинди.

Давлат ташкилотлари ходимларининг ҳуқуқий саводхонлигини баҳолаш тизими жорий қилинди.

“Ҳуқуқий ахборот” телеграм канали (ўзбек, рус, инглиз, қорақалпоқ тилларида) ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида Адлия органлари тарихи музейи ташкил этилди.

 The impact Ranking рейтингида Тошкент давлат юридик университети (ТДЮУ) 401-ўринни эгаллади (минглаб университетлар орасидан).

2020 йил ISO 37001:2016 “Коррупцияга қарши курашиш менежмент тизими” ҳамда 2021 йил ISO 9001:2015 сифат менежменти тизими бўйича сертификатлар қўлга киритилди.

Интеллектуал мулк агентлиги Адлия вазирлиги тизмига ўтказилди ҳамда унинг ҳудудларда марказлари ташкил этилди.

Президент Фармони асосида Фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларни  ривожлантириш ҳамда маъмурий тартиб-таомилларни такомиллаштириш ва мониторингини юритиш бошқармалари ташкил этилди.

Lex.uz- Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари миллий базаси мақомига эга бўлди.

Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятида ҳуқуқни қўллаш амалиётини изчил ва бир хилда таъминлаш бўйича янги тизим жорий қилинди.

e-ngo.uz –Нодавлат нотижорат ташкилотларини рўйхатдан ўтказиш билан боғлиқ портал ишга туширилди.

Шу ўринда, айтиб ўтиш керакки, ушбу байрамни муносиб кутиб олиш мақсадида Сирдарё вилоят адлия бошқармаси томонидан ҳам ўтган ярим йил давомида бир қатор ижобий ишлар амалга оширилди.

Хусусан, бошқарма томонидан 133 га яқин қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқилиб, Адлия вазирлигига киритилиши таъминланди.

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан киритилган 31 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиб, тегишли хулосалар берилди.

Аниқланган 14 316 га яқин қонун бузилиши ҳолатларини бартараф этиш бўйича давлат органлари ва ташкилотларга 325 та тақдимнома, 1 469 та огоҳнома ҳамда 93 нафар айбдор шахсларни маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан таклифлар киритилди.

Кўрилган таъсир чоралари натижасида 24 та ноқонуний қарорлар бекор қилиниши таъминланди.

138 нафар шахсларнинг маъмурий жавобгарликка тортилиши таъминланиб, 115 нафар шахслар интизомий жавобгарликка тортилиб, шундан 13 нафар ходим билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди.

Судларга 5 млрд. 612 млн сўмлик 324 та даъво аризалари киритилди.

Келиб тушган жами 1 730га яқин мурожаатларнинг қарийиб 1500 дан ортиғи қонуний ҳал этилишига эришилди.

Бугунги кунда Адлия вазирлиги томонидан барча ҳудудларда аҳолини мурожаат қилишга энг кўп мажбур қилаётган тизимли муаммолар ва уларни келтириб чиқарувчи сабабларни жойида аниқлаб, уни бартараф этиш чоралари кўриб келинмоқда.

 Айниқса, вазирлик томонидан асосий эътибор адлия органлари ва муассасаларига фаолият йўналишлари бўйича келиб тушаётган муаммоларни аниқлашга ва уларни жойида ижобий ҳал этишга қаратилган.

Бу эса ўз навбатида келгусида келиб тушаётган мурожаатларнинг камайишига олиб келади.

Адлия идораларининг асосий йўналишларидан бири бу аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини оширишдан иборат бўлиб, ушбу соҳада 16 500 маротаба тарғибот тадбирлари ўтказилди.

Айниқса, қабул қилинган қонунлар, муҳтарам Президентимизнинг Қарор ва Фармонларининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини кенг аҳоли эътиборига етказиш юзасидан оммавий ахборот воситалари орқали  4 422 маротаба, шундан телевидениеда 141 маротаба, радиода 251 маротаба, газета ва журналларда 73 маротаба, Веб сайт ва бошқа электрон ахборот воситаларида 3 957 маротаба чиқишлар қилинди.

Шунингдек, 481 маротаба оғзаки ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ўтказилди. Шундан 99 тасини маърузалар, 139 тасини давра суҳбатлари, 49 тасини семинарлар ва 2 тасини конференциялар ташкил этди.

Шу билан бирга, 149 маротаба манзилли тарғибот, 192 маротаба уйма-уй бориб ўтказилган тарғибот тадбирларидан иборат.  

Бундан ташқари, бошқарма томонидан ўтказилган кўргазмали тарғиботлар сони 136 тани ташкил этиб, ўтказилган тадбирлар жараёнида 13 720 та тарғибот материаллари, буклет ва флаерлар йиғилиш иштирокчиларига етказиб берилди.

Хусусан, вилоятимиз ҳудудида фаолият юритаётган нодавлат нотижорат ташкилотларининг раҳбарлари иштирокида бугунги кунда ушбу соҳани янада ривожлантириш борасида қабул қилинган қонун ва бошқа меъёрий ҳужжатлар мазмун моҳиятини уларнинг эътиборига етказиш мақсадида тарғибот тадбирлари ташкил этилди.

Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонунинг мазмун моҳиятини аҳоли эътиборига етказиш бўйича жойларда 11 маротаба семинар йиғилишлари ва давра суҳбатлари ташкил этилди.

Хулоса ўрнида айтиш жоизки, тараққиёт, юксалиш, ободлик ва фаровонлик ўз-ўзидан бўлмайди. Бугун Ўзбекистонда қайси соҳани олманг, истиқлол инъом этган улкан имкониятлар ҳаётда ўзининг ёрқин ифодасини топаётганини кўрасиз. Зотан, биз қандай ютуқ ва натижаларга эришган бўлсак, буларнинг барчаси мустақиллик, истиқлол шарофатидир, деб ўйлайман.

С.Тоғаев,

Сирдарё вилоят адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари