Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

25

Ширин шаҳар статистика бўлимида ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди


“Сиз сайлов ҳуқуқларингизни биласизми?”. Ширин шаҳар адлия бўлими томонидан  Статистика бўлимида ташкил этилган тадбир шундай номланди. Таъкидланганидек,  Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим ижтимоий-сиёсий аҳамиятга эга бўлган воқеадир. Сайловни тегишли қонунчилик талаблари асосида, умумэътироф этилган халқаро меъёрларга мувофиқ ўтказиш, фуқароларнинг сиёсий фаоллигини ошириш, уларнинг сайлов қонунчилиги бўйича билимларини юксалтириш масалалари жуда долзарб.   

Тадбирда Ширин шаҳар адлия бўлими ходимлари томонидан сайловни юксак савияда, уюшқоқлик билан ўтказишга барча бирдек масъул эканлигини алоҳида таъкидланиб, Сайлов кодексининг мазмун-моҳияти, сайлов қонунчилигига киритилган ўзгартиришлар тўғрисида тўхталиб ўтилди.
Мулоқот давомида сайлов жараёнларини ўтказиш тартиби, сиёсий партияларнинг ваколатлари, муддатидан олдин овоз бериш тартиблари, такрорий сайлов ўтказиш жараёнлари хусусида батафсил сўз юритилди.

Шунингдек, тадбир давомида қонунчиликка оид янгиликлар тўғрисида ҳам кенг маълумотлар берилди. Жумладан, "Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати тўғрисида"ги, “Расмий статистика тўғрисида”ги  Қонунлари мазмун-моҳияти ва аҳамияти тушунтирилди.

Тадбир сўнггида иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоб берилиб,  кўргазмали тарғибот материаллари – буклет ва флаерлар тарқатилди.



Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими