Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

24

Ходимнинг ойлик маошига компенсация тўлаб берилмади, ҳолатга адлия аралашди


Сардоба тумани халқ таълими бўлимида васийлик ва ҳомийлик бўйича иш юритувчи лавозимида ишлаб келаётган А. Хатамов ойлик маошига компенсация тўлаб берилмаётганидан норози бўлиб Сардоба туман адлия бўлимига мурожаат қилди.

Мурожаат бўлим томонидан ўрганиб чиқилганда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 11 февралдаги “Етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори ижроси таъминланмаётгани маълум бўлди.

Хусусан, мазкур қарор билан васийлик ва ҳомийлик органлари ходимларига ўз зиммасига юкланган вазифаларни бажариш билан боғлиқ транспорт харажатларини қоплаш учун ҳар ойда 170 000 сўм миқдорида компенсация тўланиши, кейинчалик инфляция ҳажмидан кам бўлмаган миқдорда ошириб борилиши белгиланган бўлсада, халқ таълими бўлими томонидан ходимга тўланиши лозим бўлган 1 215 000 (бир миллион икки юз ўн беш минг) сўм миқдорда компенсация тўловлари тўлаб берилмаганлиги аниқланди.

Сардоба туман адлия бўлими томонидан фуқаролик ишлари бўйича Оқолтин туманлараро судига ариза киритилиши натижасида Сардоба туман халқ таълими бўлимидан А.Хатамовнинг фойдасига 1 215 000 компенсация пулини ундириш тўғрисида суд буйруғи чиқарилди.

 

И. Юнусов,

Сардоба туман адлия бўлими бошлиғи