Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

24

"Аёллар дафтари"га киритилган аёллар билан юзма-юз


Ширин шаҳар адлия бўлими ҳамда шаҳар маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ходимлари билан биргаликда "А.Темур", "Нуробод" ва "Фарҳод" МФЙ ҳудудларида уйма-уй юрилиб, "Аёллар дафтарига" киритилган хотин-қизлар билан мулоқот қилинди. Жараёнда 10 га яқин фуқаронинг муаммолари ўрганилиб, уларга  ҳуқуқий маслаҳатлар берилди. Мурожаатлар асосан субсидия олиш, ишга жойлашиш, даволаниш учун ордер олишда кўмаклашиш мазмунида бўлди.  

Уйма-уй юриш мобайнида муддат талаб этадиган 2 та мурожаат ўрганиб чиқиш учун бўлим иш юритувига олинди.

Шунингдек, мулоқотлар чоғида Вазирлар Маҳкамасининг «Хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги  қарори мазмун-моҳияти батафсил тушунтирилди.


Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими