Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

24

Ҳар бир сайловчи бир овозга эга


Сайхунобод тумани адлия бўлими томонидан Сайхунобод тумани Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасида Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги ЎРҚ-691-сонли Қонуни мазмун-моҳиятини тушунтириш мақсадида давра суҳбати ташкил қилинди. Тадбирда сўз олган туман адлия бўлими Н.Тагиров Сайлов кодексининг мазмун-моҳияти, фуқаролар сайлов ҳуқуқларининг кафолатлари, сайлов жараёнида қонунийликни таъминлаш масалалари, сайловларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш, овоз беришни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича тартиблар ҳақида кенг маълумотлар берди.

  • сайловчиларнинг ҳуқуқий билимини ва сайлов маданиятини юксалтириш мақсадида Сайлов кодексининг мазмун-моҳиятини тушунтириш юзасидан жойларда тарғибот тадбирларини кучайтирмоқдамиз, - дейди туман адлия бўлими бошлиғи Н.Тагиров.

Шунингдек, тадбир давомида меҳнат қонунчилиги ҳамда қонунчиликка оид янгиликлар тўғрисида ҳам батафсил тўхталиб ўтилди.

Давра суҳбати савол-жавоблар билан қизғин тус олди.


Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими