Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

24

Сайлов қонунчилиги юзасидан тарғибот тадбири ўтказилди


Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодекси Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари сайловларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солади ҳамда Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хоҳиш-иродаси эркин билдирилишини таъминловчи кафолатларни белгилайди.

Гулистон шаҳар адлия бўлими томонидан Республика суд-тиббиёт экспертизаси илмий маркази Сирдарё вилояти бўлими филиали ходимлари учун ташкил этилган ҳуқуқий тарғибот тадбирида сайлов қонунчилиги мазмун-моҳияти хусусида сўз борди.

- Жорий йилнинг 24 октябрида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўлиб ўтади. Барча турдаги сайловлар каби Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови ҳам мамлакат фуқароларининг умумий, тенг ва тўғридан-тўғри сайлов ҳуқуқи асосида яширин овоз бериш йўли билан амалга оширилади, - дейди Гулистон шаҳар адлия бўлими бошлиғи Н.Қаршибоев. – Аҳолининг сиёсий, ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, электорал маданиятини юксалтириш мақсадида барча давлат органлари ва ташкилотларида, маҳаллаларда тарғибот тадбирлари ташкил этиб келмоқдамиз. 

Тадбир давомида Сайлов кодексининг мазмун-моҳияти, сайлов қонунчилигига киритилган ўзгартиришлар батафсил тушунтирилиб, иштирокчиларни қизиқтирган саволларга тегишли жавоблар берилди.


Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими