Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

24

Сайлов – 2021: Ўз келажагинг учун овоз бер! Ширин шаҳар адлия бўлими томонидан шаҳар Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказида "Сайлов – 2021: Ўз келажагинг учун овоз бер!" мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.


2021 йил 24 октябрда мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўлиб ўтади. Мазкур сиёсий тадбирни Конституция ва қонунларимиз, умумэътироф этилган халқаро демократик стандартларга тўла роия қилган ҳолда ўтказиш фуқароларимизнинг сайлов қонунчилиги бўйича ҳуқуқий маданиятига, фуқаролик бурчини англаши ҳамда сиёсий етуклигини намоён этишига боғлиқдир.

Ширин шаҳар адлия бўлими томонидан шаҳар Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказида "Сайлов – 2021: Ўз келажагинг учун овоз бер!" мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбир давомида Президентлик сайловининг ўзига хос хусусиятлари, чет элда яшовчи фуқароларнинг сайлов ҳуқуқлари, муддатидан олдин овоз бериш, сайлов бюллитенинин тўлдириш тартиби, округ, участка сайлов комиссияларининг ваколатлари, шунингдек, сайловларда хотин-қизларнинг иштироки мавзуларига алоҳида тўхталиб ўтилди.

Бундан ташқари, "Коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини яратиш, давлат ва жамият бошқарувида коррупциявий омилларни кескин камайтириш ва бунда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармон ҳамда Ўзбекистон Республикасининг “Расмий статистика тўғрисида”ги Қонун мазмун-моҳияти тушунтирилиб, мавзуга доир флаер ва буклетлар тарқатилди.

Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими