Янгиликлар
СЎРАГАН ЭДИНГИЗ...
САВОЛ: Қандай сайлов бюллетенлари ҳақиқий эмас деб топилиб, ҳисобга олинмайди?
Б. Тоиров, Мирзаобод тумани
ЖАВОБ: Қуйидаги сайлов бюллетенлари овозларни санаб чиқишда ҳақиқий эмас деб топилади:
- белгиланмаган шаклдаги (ҳажми, ранги, қоғоз сифати, босмахона шрифти ва ҳоказолар бўйича фарқланувчи) бюллитенлар;
- участка сайлов комиссияси томонидан тасдиқланмаган сайлов бюллетенлари;
- сайловга қадар вафот этган, сайлов ҳуқуқидан маҳрум бўлган ёхуд номзодликдан чақириб олинган номзодга ёқлаб овоз берилган сайлов бюллетенлари;
- овоз бериш вақтида биттадан ортиқ квадратга «+» ёки «√» ёхуд «х» белгиси қўйилган ёки битта ҳам квадратга бундай белгилар қўйилмаган сайлов бюллетенлари.
Саволга Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими бошлиғи Д. Умурзоқова жавоб берди.