Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

23

"Аёллар дафтари"га киритилган хотин-қизларнинг муаммолари ўрганилди


            Боёвут туман адлия бўлими томонидан  тумандаги "Марказ" ва "Истиқлол" маҳалла фуқаролар йиғинида “Аёллар дафтари”га киритилган ҳуқуқий маслаҳатга муҳтож хотин-қизлар муаммоларига ҳуқуқий ёрдам бериш мақсадида сайёр қабул ташкил этилди.
Сайёр қабул жараёнида туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси А.Исмоилов томонидан никоҳ шартномаси, уй-жой ҳужжатларини расмийлаштириш, мол-мулк, мерос масалалари, пенсия ва нафақалар олиш тартиби тўғрисида ҳуқуқий тушунтиришлар берилиб, Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ҳамда “Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунлари мазмун-моҳияти тўғрисида кенг маълумотлар берилди.