Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

20

Аёллар дафтари - имкониятлар манбаи


 Ҳар бир ҳудудда “Аёллар дафтари” шакллантирилиб, мазкур дафтарга киритиладиган аёлларнинг тоифалар кесимидаги рўйхати ҳамда улар билан ишлаш бўйича “Йўл харита”лари тасдиқланган.

Мирзаобод туманида ташкил этилган сайёр қабулда «Аёллар дафтари»да рўйхатда турган аёллар билан мулоқот қилинди.

Мирзаобод туман адлия бўлими бошлиғи Ш.Алимов ҳамда туман ҳокимининг Хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Н.Бийматова томонидан ўтказилган сайёр қабул жараёнида ишга жойлашиш, уй-жой, кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш масаласида 10 га яқин мурожаатлар келиб тушди. Шундан 6 мурожаатга тегишли ҳуқуқий тушунтиришлар берилиб, 2 та мурожаат бўлим иш юритувига қабул қилинди.  

Мулоқот давомида Вазирлар Маҳкамасининг «Хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги  қарори мазмун-моҳияти батафсил тушунтирилди.


Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими