Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

20

“Аёллар дафтари”да рўйхатда турган хотин-қизлар учун сайёр қабул ташкил этилди


Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламига ҳуқуқий кўмак кўратиш, жумладан ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғир, ишсиз, ижтимоий фаол бўлмаган хотин-қизларни ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш борасида Сирдарё вилоятида бир қатор тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Сирдарё тумани Навоий маҳалла фуқаролар йиғинида туман адлия, прокуратура ва ички ишлар бўлимлари билан ҳамкорликда “Аёллар дафтари”га киритилган ҳуқуқий маслаҳатга муҳтож хотин-қизлар муаммолари га ҳуқуқий ёрдам бериш мақсадида сайёр қабул ташкил этилди.

Қабул давомида туман адлия бўлими бошлиғи К.Эрназаров томонидан уй-жой ҳужжатларини расмийлаштириш, мол-мулк, мерос масалалари, пенсия ва нафақалар олиш тартиби тўғрисида ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Сайёр қабул давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Камбағал ва ишсиз фуқароларни тадбиркорликка жалб қилиш, уларнинг меҳнат фаоллигини ошириш ва касб-ҳунарга ўқитишга қаратилган ҳамда аҳоли бандлигини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори, Вазирлар Маҳкамасининг «Хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори мазмун-моҳияти тўғрисида кенг маълумотлар берилди.

Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими