Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

20

Сайёр қабулда тадбиркорлар муаммолари ўрганилди


Мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантириш ва унинг ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш – амалга оширилаётган ислоҳотларнинг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Сўнгги йилларда давлатимиз раҳбари томонидан тадбиркорликни ривожлантиришга кенг йўл очиш ва бюрократик тўсиқларни бартараф этишга қаратилган 50 дан ортиқ Фармон ва қарорлар имзоланди.

Сирдарё вилояти адлия бошқармаси томонидан тадбиркорлар муаммоларини аниқлаш, уларга ҳуқуқий кўмак бериш, тадбиркорларнинг мурожаатларини ўз вақтида кўриб чиқиб амалий ёрдам кўрсатиш борасида тизимли ишлар йўлга қўйилган.

Мирзаобод туманида вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари в.б. А.Шайжигитов ҳамда Мирзаобод тумани Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси мудири А.Зияевлар томонидан тадбиркорларнинг муаммоларини аниқлаш ва мурожаатларини қонуний ҳал этиш юзасидан сайёр қабул ўтказилди.

Сайёр қабул давомида фуқаро М.Эргашевнинг тендер якунлари бўйича, фуқаро З.Каримованинг тадбиркорлик фаолияти юзасидан, фуқаролар Ш.Ўролов А.Яхшиликовнинг тадбиркорлик йўналиши бўйича ер олиш масаласида қилган мурожаатларига ҳуқуқий тушунтиришлар берилиб, муддат талаб қиладиган 6 та мурожаат ўрганиб чиқиш учун туман адлия бўлими иш юритувига олинди.

–       Бу каби сайёр қабулларни ўтказишдан кўзланган мақсад тадбиркорлик субъектларининг фаолиятида дуч келаётган муаммоларини ўрганиш, уларга ҳуқуқий кўмак беришдан иборат, -  дейди А. Шайжигитов. – Тадбиркорлар билан очиқ мулоқотлар соҳада мавжуд камчиликларни ўрганиш орқали қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритилишида муҳим омил бўлиб хизмат қилади.

Шунингдек, тадбир давомида фуқароларга тадбиркорлик фаолиятини тартибга солишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти тушунтирилди.

Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими