Янгиликлар
СЎРАГАН ЭДИНГИЗ...
Савол: Сайлов комиссиялари ишига жалб этиладиган шахсларнинг меҳнатига ҳақ тўланадими?
Г. Абророва, Мирзаобод тумани
Жавоб: Сайлов комиссиялари ишига жалб этиладиган шахсларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш сайловни ўтказиш учун ажратилган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.
Сайлов комиссияларининг аъзоларига сайловга тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказишга доир харажатлар сметасида кўрсатилган миқдорда транспорт, овқатланиш харажатларининг ва бошқа харажатларнинг ўрнини қоплаш мақсадида компенсация тўланади.
Сайлов комиссиясининг доимий иш жойига эга бўлмаган аъзоларига, шу жумладан, пенсионерларга меҳнатга ҳақ тўлашнинг ягона тариф сеткасига мувофиқ иш ҳақи тўланади.
Саволга Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими етакчи маслаҳатчиси Х.Сулаймонбекова жавоб берди