Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

19

“Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар учун сайёр қабуллар ташкил этилмоқда


Оқолтин туман адлия бўлими томонидан хотин-қизларнинг ҳаёт ва турмуш шароитидаги муаммоларини аниқлаш, якка тартибда ишлаш орқали уларнинг ҳаёт тарзини яхшилаш ҳамда ижтимоий фаоллигини ошириш, шунингдек, аниқланган муаммоларни комплекс ва манзилли ҳал қилиш мақсадида “Шодлик” маҳалласида сайёр қабул ўтказилди.
Қабул давомида 10 дан ортиқ ҳуқуқий маслаҳатга муҳтож аёлларга Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини олиш, пенсия, нафақа, моддий ёрдам олиш тартиби бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилди, шунингдек ўрганиш талаб қиладиган 5 та мурожаат тегишли тартибда ўрганиб чиқиш учун адлия бўлими томонидан иш юритувига олинди.

Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими