Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

19

Ичимлик суви истеъмоли учун тўловларни амалга ошириш билан боғлиқ муаммо ечим топди


Сирдарё вилоят адлия бошқармасига Боёвут тумани “Қаропчи” маҳалласида истиқомат қилаётган И.Ҳасанов ва 11 нафар фуқаролардан мурожаатлар келиб тушди.

Ушбу мурожаатларда “Сирдарё сув таъминот” МЧЖ Гулистон шаҳар бўлими назоратчилари томонидан фуқароларнинг хонадонлари сув тармоғидан узиб ташланган ҳамда ичимлик-оқава суви хизмати учун белгиланган тан-нархлари ва ҳисоб-китоблари нотўғри ҳисобланганлиги кўрсатилган.

Ушбу мурожаатлар Адлия бошқармаси томонидан ўрганилди.

Ўрганиш давомида назоратчилар томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 июлдаги “Коммунал хизматлар кўрсатиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган Истеъмолчиларга сув таъминоти ва оқава сувни чиқариш хизматлари кўрсатиш қоидаларининг 87-бандига асосан тўловни амалга ошириш сўралганлиги маълум бўлди.

Қарорга мувофиқ сув ҳисоблаш ускунаси ўрнатилмаган хонадонлар учун бир киши учун бир ойга 10364 сўм, 1м2  томорқа майдони учун мавсумий нархи 4227 сўм ҳамда 1м2  йўлаклар учун мавсумий 1054 сўм миқдорида тўлов белгиланган.

Адлия бошқармасининг аралашуви билан Боёвут тумани “Қаропчи” маҳалласида истиқомат қилаётган И.Ҳасанов ва 11 нафар фуқароларнинг ичимлик-оқава сувидан фойдаланганлиги белгиланган тан-нархлар бўйича қайта ҳисоб-китоб қилиниб, сув тармоғига уланиши таъминланди ҳамда ичимлик суви истеъмоли учун тўловларни амалга ошириш билан боғлиқ муаммо бартараф этилди. 


Умид Бакиров,

Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими бошлиғи