Янгиликлар
20
“Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!
2021 йилда халқимиз неча юз йиллик тарихи давомида орзу қилиб, интилиб яшаган ва ХХ аср сўнггида эришган, мамлакатимиз ҳаёти ва тақдирида туб бурилиш ясаган, том маънодаги буюк, оламшумул воқеа – Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллиги эълон қилинганига ўттиз йил тўлади.
Ўтган давр мобайнида мамлакатимизда барча соҳаларда кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилди.
Хусусан, ёшларнинг таълим олиш имкониятларини кенгайтириш, уларни муносиб иш билан таъминлаш, меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касб-ҳунарларга тайёрлаш, ёш тадбиркорларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Сирдарё вилоят адлия бошқармасининг “ИФТИХОР” лойиҳасида Ўзбекистон Либерал демократик партияси Гулистон шаҳар Кенгаши депутати Лола Кенжаева келажагимиз эгалари - ёшларга яратилаётган имкониятлар ҳақидаги фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашди.