Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

17

Адлия аралашгач...


"Сирдарё таъмирлаш тиклаш хизмати" давлат унитар корхонаси Ховос филиали ва “Ховос таъмирлаш тиклаш” масъулияти чекланган жамияти ўртасида Бунёдкор МФЙда 138 666 667 сўм маблағ эвазига тўртта тандирхона қуриш бўйича шартнома имзоланган эди.

“Ховос таъмирлаш тиклаш” масъулияти чекланган жамияти томонидан шартнома шартларига мувофиқ Бунёдкор МФЙда тандирхоналар қуриб битказилган бўлсада, “Сирдарё таъмирлаш тиклаш хизмати давлат унитар корхонаси Ховос филиали томонидан бажарилган ишлар учун қисман, яъни 59 746 667 сўм тўлов амалга оширилди, холос.

МЧЖ раҳбари қарздорликни тўлаб бериш юзасидан Сирдарё ТТХ давлат унитар корхонаси Ховос филиалига огоҳлантириш хати киритди, бироқ натижа бўлмади.

Шундан сўнг Ховос туман адлия бўлимига мурожаат қилинди, қарздорликни ундиришда амалий ёрдам сўралди.

Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 666-моддасига кўра, қурилиш пудрати шартномаси буйича пудратчи шартномада белгиланган муддатда буюртмачининг топшириғи билан муайян объектни қуриш ёки бошқа қурилиш ишини бажариш мажбуриятини олади, буюртмачи эса пудратчига ишни бажариш учун зарур шароит яратиб бериш, ишни қабул қилиш ва келишилган ҳақни тўлаш мажбуриятини олади.

Мазкур мурожаат адлия бўлими томонидан ўрганилиб, “Ховос таъмирлаш тиклаш” масъулияти чекланган жамияти манфаатида Боёвут туманлараро иқтисодий судига “Сирдарё таъмирлаш тиклаш хизмати” давлат унитар корхонасидан 78 920 000 сўм асосий қарз ва 12 500 928 сўм пеня ундириш тўғрисида даъво аризаси киритилди.

 Натижада суднинг ҳал қилув қарори билан “Сирдарё таъмирлаш тиклаш хизмати” давлат унитар корхонасидан “Ховос таъмирлаш тиклаш” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 78 920 000 сўм асосий қарз, 1 800 000 сўм пеня ундирилиши белгиланди.

Ховос туман адлия бўлимининг саъй-ҳаракатлари билан яна бир мурожаатчининг бузилган ҳуқуқлари тикланди.


И.Алимов,

Ховос туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси