Янгиликлар
18
Сайлов куни қаерда овоз бериш амалга оширилади?
Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 27-моддасига биноан сайлов кунига қадар ёки сайлов куни ўн саккиз ёшга тўлган, рўйхат тузилаётган пайтда мазкур сайлов участкаси ҳудудида доимий ёки вақтинча истиқомат қилаётган фуқароларнинг фамилиялари сайловчилар рўйхатига киритилади. Ҳар бир сайловчи фақат битта сайловчилар рўйхатига киритилиши мумкин.