Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

18

“Аёллар дафтари”га киритилган аёлларга ҳуқуқий маслаҳатлар берилди


Мамлакатимизда хотин-қизлар ва ёшларнинг ижтимоий ҳимояга муҳтож, турмуш шароити оғир, ишсиз ва касб-ҳунарга эга бўлмаган, ҳуқуқий ва маънавий-психологик қўллаб-қувватлашга муҳтож фуқароларга давлат томонидан манзилли кўмаклашиш бўйича мутлақо янгича тизим жорий қилинди. Хусусан, коронавирус пандемиясининг аҳоли турмуш даражасига салбий таъсирини юмшатиш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва кўмакка муҳтож оилаларни моддий қўллаб-қувватлашга қаратилган тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Оқолтин туман адлия бўлими туманда истиқомат қилувчи “Аёллар дафтари”ида турган хотин-қизлар билан мулоқотда бўлди. Жараёнда хотин-қизларнинг муаммолари ўрганилди, ҳуқуқий маслаҳатга муҳтож хотин-қизларга фарзандликка олиш, уй-жойни нотариус орқали расмийлаштириш ва моддий ёрдам, пенсия, субсидия олиш тартиби бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Сирдарё вилояти адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими