Янгиликлар
Сайлов 2021: Ўз келажагинг учун овоз бер!
Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодекси Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари сайловларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солади ҳамда Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хоҳиш-иродаси эркин билдирилишини таъминловчи кафолатларни белгилайди.
Янгиер шаҳар электр таъминоти корхонасида ташкил этилган тадбирда Сайлов кодекси мазмун-моҳияти хусусида сўз юритилди.
- Жорий йилнинг 24 октябрида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўлиб ўтади. Барча турдаги сайловлар каби Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови ҳам мамлакат фуқароларининг умумий, тенг ва тўғридан-тўғри сайлов ҳуқуқи асосида яширин овоз бериш йўли билан амалга оширилади, - дейди Янгиер шаҳар адлия бўлими бошлиғи Л.Худойқулов.
Тадбир давомида Сайлов кодексининг мазмун-моҳияти, сайлов қонунчилигига киритилган ўзгартиришлар батафсил тушунтирилиб, иштирокчиларни қизиқтирган саволларга тегишли жавоблар берилди.
Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими