Янгиликлар
СЎРАГАН ЭДИНГИЗ...
Савол: Сайлов комиссияси аъзоларига қандай талаблар қўйилади ?
Н. Норматов, Гулистон шаҳри
Жавоб: Сайлов кодексининг 25-моддасига асосан йигирма бир ёшга тўлган, ўрта ёки олий маълумотга, қоида тариқасида, сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш борасида иш тажрибасига эга бўлган, аҳоли ўртасида обрў-эътибор қозонган фуқаролар вилоят, туман ва шаҳар сайлов комиссиясининг, округ ва участка сайлов комиссиясининг аъзоси бўлиши мумкин.
Бошқа сайлов комиссияларининг аъзолари, сиёсий партияларнинг аъзолари, вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари, прокуратура органларининг, судларнинг мансабдор шахслари, номзодларнинг яқин қариндошлари ва ишончли вакиллари, шунингдек номзодларга бевосита бўйсунувчи шахслар сайлов комиссиясининг аъзоси бўлиши мумкин эмас.
Саволга Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий экспертиза ва юридик хизматлар фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими бош маслаҳатчиси Ҳ.Сайитов жавоб берди