Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

16

СЎРАГАН ЭДИНГИЗ...


Савол: Собиқ турмуш ўртоғимдан бир нафар фарзандим таъминоти учун 350 минг сўм миқдорда алимент оламан. Фарзандим яқинда хасталаниб қолди ва уни даволатишга икки миллион сўм кетар экан. Менда бунча пул йўқ. Фарзандимни даволатиш учун турмуш ўртоғимдан пул талаб қилишга ҳақлиманми?

                                                                          Ш. Ражабова, Сайхунобод тумани

Жавоб: Оила кодексининг 103-моддасига мувофиқ ота-она фавқулодда ҳолатлар (боланинг оғир шикастланиши, касал бўлиши ва бошқалар) туфайли келиб чиққан, боланинг таъминоти учун зарур бўлган қўшимча харажатларда иштирок этиши шарт.

Қўшимча харажатларда иштирок этишдан бош тортган ота (она)дан суд уларнинг оилавий ва моддий аҳволини ҳисобга олиб, қўшимча харажатларни қисман пул билан тўланадиган қатъий суммада ундириш ҳақида ҳал қилув қарори чиқариши мумкин.

Саволга Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими бошлиғи Д. Умурзоқова жавоб берди.