Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

13

Нодавлат нотижорат ташкилотлар вакиллари учун маҳорат дарси ташкил қилинди


Сирдарё вилоят ҳокимлиги ҳамда вилоят адлия бошқармаси ташаббуси билан Нодавлат нотижорат ташкилотлари ассоциацияси, жамоат фонди ҳамда Сайхунобод туман ҳокимлиги ҳамкорлигида Сайхунобод туманида фаолият юритаётган нодавлат-нотижорат ташкилотлари вакиллари билан вилоят адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари С.Тоғаев раисилигида сайёр учрашув ўтказилди.
Тадбирда дастлаб сўнгги йилларда мамлакатимизда нодавлат-нотижорат ташкилотлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш, такомиллаштириш юзасидан қабул қилинган бир қатор янги норматив ҳуқуқий ҳужжатлар мазмун-моҳияти ва аҳамияти тўғрисида кенг маълумотлар берилди.
Жумладан, “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги Қонун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, уларнинг фаолияти эркинлиги, ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5012-сон Қарори, 2021 йил 4 мартдаги “2021-2025 йилларда фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-6181-сон Фармони мазмун-моҳияти иштирокчилар эътиборига етказилиб, нодавлат нотижорат ташкилотларни рўйхатдан ўтказиш тартиби, мазкур ташкилотларнинг моддий техник базасини мустаҳкамлаш йўлида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида атрофлича сўз юритилди.

Бундан ташқари, тадбир жараёнида “Иқбол” ҳамда “Ибрат” ННТлари томонидан маҳорат дарси ташкил қилиниб, туманда фаолият олиб бораётган нодавлат нотижорат ташкилотлари раҳбарларига давлат грантларида иштирок этиш учун ҳужжатларни тайёрлаш, грантларда қатнашиш, агар ғолиб деб топилган тақдирда грант маблағларидан фойдаланиш тартиби тушунтирилди.

Сайёр учрашув сўнггида иштирокчиларни қизиқтирган саволларга соҳа ходимлари томонидан батафсил жавоблар берилди.


Сирдарё  вилоят  адлия  бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими