Янгиликлар
13
Сардоба туманида семинар ташкил этилди
Сардоба туман ҳокимлигида "Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони ҳамда “Ijro.gov.uz” ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори мазмун-моҳиятини тушунтиришга қаратилган семинар ташкил қилинди.
Тадбирда адлия бошқармаси масъул ходими А. Ахроров мазкур норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган устувор йўналишлар, қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлари ижросини ташкил этишда ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ҳамда “Ijro.gov.uz” электрон тизими доирасида яратилган имкониятларни амалиётда қўллаш билан боғлиқ масалаларга алоҳида тўхталиб ўтди.
Шунингдек, туман ҳокимининг биринчи ўринбосари А. Эргашев давлат бошқаруви органлари ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти органлари фаолиятида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича ягона ва узлуксиз “технологик занжир”ни ташкил қилиш борасидаги устувор йўналишлар хусусида маълумот берди.
Тадбир қизғин бахс-мунозарага бой бўлиб, иштирокчилар томонидан берилган саволларга соҳа вакиллари томонидан атрофлича жавоблар берилди.
Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими