Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

13

Юридик хизматлар кўрсатиш сифати янада ошади


Мамлакатимизда юридик хизмат кўрсатиш соҳасини янги сифат босқичига кўтариш, давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти шаффофлигини таъминлаш, юридик хизмат ходимларининг жамиятдаги ролини ошириш мақсадида жорий йилнинг 29 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизмат кўрсатиш фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори қабул қилинди.

Мазкур қарор мазмун-моҳиятини тушунтириш юзасидан Сирдарё вилоят адлия бошқармаси томонидан жойларда семинар ва очиқ мулоқотлар ташкил этилмоқда.

Навбатдаги тарғибот тадбири Ширин шаҳрида бўлиб ўтди. Унда сўзга чиққанлар марказларга ишга кириш тартиби, марказларнинг асосий функция ва вазифалари, шунингдек, “E-huquqshunos” электрон тизими ва унинг имкониятлари хусусида кенг маълумот бердилар.

Таъкидланганидек, марказлар Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган таркибий бўлинма тарзида ташкил этилади ва уларга бўйсунади. Марказлар ходимларига суд процессида юридик хизмат кўрсатиладиган ташкилотларнинг вакили сифатида қатнашиш ҳуқуқи берилади.


Семинарда қарор мазмун-моҳияти ва аҳамияти батафсил тушунтирилиб, мавзу юзасидан иштирокчиларни қизиқтирган саволларга соҳа ходимлари томонидан жавоблар берилди. 


Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими