Янгиликлар
13
E-huquqshunos
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 июндаги “Давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизмат кўрсатиш фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори мазмун-моҳиятини тушунтириш юзасидан Оқолтин туман ҳокимлигида давлат ташкилотлари масъул ходимлари иштирокида семинар ташкил қилинди.
Семинарда 2021 йил 1 октябрдан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ҳузурида юридик хизмат кўрсатиш марказлари ташкил этилиши алоҳида таъкидланиб, марказнинг асосий йўналишлари, “E-huquqshunos” электрон тизими ва унинг имкониятлари тўғрисида батафсил маълумотлар берилди.
Тадбир сўнггида иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоблар берилди.
Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими