Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

13

АДЛИЯ БОШҚАРМАСИ БОШЛИҒИНИНГ НАВБАТДАГИ САЙЁР ҚАБУЛИ БОЁВУТ ТУМАНИДА ЎТКАЗИЛДИ


Сирдарё вилоят адлия бошқармаси раҳбарияти томонидан вилоятнинг чекка ва олис ҳудудларида ўтказилаётган сайёр қабуллар  аҳоли билан юзма-юз мулоқот қилиш, уларни анчадан буён қийнаб келаётган муаммоларга ҳуқуқий ечим топишда муҳим омил бўлмоқда.

 Боёвут туманида Адлия бошқармаси бошлиғи Ж.Нуритдиновнинг навбатдаги сайёр қабули ўтказилди. Сайёр қабулда “Фарҳод”, “Наврўз”, “Маънавият” маҳалларида истиқомат қилаётган ҳуқуқий маслаҳатга муҳтож фуқароларнинг мурожаатлари тингланди.

Учрашув давомида 20 дан ортиқ мурожаатлар келиб тушди. Шундан 5 та мурожаатга жойида ҳуқуқий тушунтириш берилиб, ўрганиш талаб қиладиган 10 та мурожаат иш юритувга олинди, 5 та мурожаат кўриб чиқиш учун тегишли ташкилотларга йўналтирилди.

 Фуқаро К.Қувватова “Наврўз” маҳалласи “Тўмарис” кўчасида яшайди. Турмуш ўртоғи вақтинча ишсиз, хонадонини кадастр ҳужжатларини расмийлаштиришда унга амалий ёрдам керак.

М.Сайитмуродованинг фарзанди бетоб, боз устига турмуш ўртоғи ҳам яқинда жарроҳлик амалиётини ўтказди. Фарзандини даволатиш учун у моддий ёрдамга муҳтож. Фуқаронинг ушбу мурожаати алоҳида назоратга олиниб, тиббиёт бирлашмаси томонидан ордер бериш масаласи кўриб чиқилиши маълум қилинди.

Х.Мустафоқулова ва Г. Қодирқулова “Темир дафтар”да қайд этилган оила бекалари. Уларнинг муддаолари бандлик ва моддий ёрдам масаласида бўлди. Ҳ.Ҳафизованинг мутахассислиги ҳамшира, 4 нафар фарзанди бор. У фарзандлар тарбияси билан бўлиб анча вақт ишламади. Меҳнат фаолиятидаги узоқ танаффусдан сўнг ишга жойлашолмаяпти, малака ошириши керак. Ушбу мурожаатлар бўйича тегишли ташкилотларга зарур кўрсатмалар берилиб, ижроси назоратга олинди.

Сайёр қабулда “Истиқлол” фермер хўжалиги раҳбари Э.Набиевдан ҳам мурожаат келиб тушди. Чорвачилик учун олинган кредит тўлаш муддатини узайтиришда унга амалий ёрдам зарур. Ушбу мурожаатга АТ Халқ банки масъуллари томонидан жойида ҳуқуқий тушунтириш берилди.

Сайёр қабул давомида коммунал соҳа, кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш,  моддий ёрдам олиш, кредит ажратиш, ишга жойлашиш каби мазмунда мурожаатлар қабул қилинди.

Адлия бошқармаси бошлиғининг сайёр қабули уйма-уй юрган ҳолда давом этди. “Наврўз” маҳалласида истиқомат қилаётган фуқаро, I гуруҳ ногирони Б.Шодмонов ҳолидан хабар олиниб, ногиронлик аравачаси топширилди.

  • Мени йўқлаб, ҳол-аҳвол сўраб келганларга раҳмат,- дейди Б.Шодмонов. -Ногиронлик аравачасига эҳтиёжим бор эди, 4 кун аввал адлия бўлимига қилган мурожаатим бугун ҳал бўлди, адлияга ишончим янада ортди.

Шу куни фуқаролар И.Халиқулов, М.Ашировга ногиронлик аравачалари, А.Файзуллаевага эшитиш мосламаси топширилди.

Ҳа, ҳар бир мурожаат адлия эътиборида. Зотан инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, ўз ваколатлари доирасида жисмоний ва юридик шасхларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш ва ижобий ҳал қилишга кўмаклашиш адлия органларининг асосий вазифаларидан биридир. 


Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими