Янгиликлар
Сайлов – 2021: Ўз келажагинг учун овоз бер
Тадбирда президентлик сайловининг ўзига хос хусусиятлари, чет элда турган фуқаролар ҳамда ногиронлиги бўлган шахсларнинг сайлов ҳуқуқлари кафолатлари, сайлов бюллитенини тўлдириш тартиби тушунтирилди.
Шунингдек, мулоқот давомида ҳар бир фуқаро бир овозга эга бўлиши, суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган фуқаролар, суд ҳукми билан озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган шахслар сайланиши мумкин эмаслиги, суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган фуқаролар, оғир ва ўта оғир жиноятлар содир этганлиги учун суднинг ҳукми билан озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган шахслар сайлаши мумкин эмаслиги хусусида сўз юритилди.
Тадбир сўнгида иштирокчиларни қизиқтирган саволларга Н. Қаршибоев томонидан атрофлича жавоблар берилиб, мавзуга доир флаер ва буклетлар тарқатилди.
Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими