Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

11

Сайёр қабуллар давом этмоқда


Халқ дардини тинглаш, уларнинг муаммоларига ҳуқуқий ечим топиш мақсадида Янгиер шаҳар адлия бўлими томонидан Янгиер шаҳар Халқ қабулхонасида навбатдаги сайёр қабул ўтказилди.

Қабул жараёнида фуқароларнинг ишга жойлашиш, нафақа, пенсия, кредит ва субсидия олиш тартиби тўғрисида мурожаатларига ҳуқуқий тушунтиришлар берилди ҳамда ўрганиш талаб этиладиган 8 та мурожжаат адлия бўлими томонидан иш юритувига олинди.

Маълумот ўрнида айтиш кераккки, жорий йилнинг 24 июнь куни Янгиер шаҳар адлия бўлими томонидан фуқаро С. Абдурахмонованинг манфаатида фуқаролик ишлари бўйича Гулистон туманлараро судига ариза киритилган эди.

- 23 йилдан буён ўзим истиқомат қилаётган уйимнинг кадастр ҳужжатларини расмийлаштиришда турли тўсиқларга дуч келдим. Бу борада Янгиер шаҳар адлия бўлимига мурожаат қилдим ва муаммоларим ҳал бўлди, - дейди С. Абдурахмонова.

Сайёр қабул жараёнида С. Абдурахмоновага уй-жойнинг шахсий мулк эканлиги фактини белгилаш тўғрисидаги ҳал қилув қарори топширилди.

Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими