Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

10

“Фермерга мадад”


Сирдарё туман адлия бўлими томонидан “Фермерга мадад” ҳуқуқий акцияси доирасида Малек сув истеъмолчилари уюшмаси  фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирокида тадбир ташкил этилди.
   Учрашув жараёнида фермерларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, ер, солиқ, меҳнат, шартномавий ҳуқуқий ва бошқа муносабатлар бўйича қонунчилик талаблари тушунтирилди.
Шунингдек, фермерларни ҳомийлик ишларига мажбурлаш, пул маблағларини ўзбошимчалик билан олиб қўйиш, уларнинг шаъни ва қадр-қимматини камситиш ҳолатларига йўл қуймаслик, банклардан субсидия, кредит олиш билан боғлиқ ҳуқуқлари, шунингдек, ўзларини ташвишлантираётган масалалар юзасидан @fermermadadbot махсус телеграм-боти орқали мурожаат қилишлари мумкинлиги тушунтирилди.
   Учрашув якунида фермер хўжаликлари фаолиятида дуч келаётган турли муаммоли масалалар юзасидан 14 та мурожаат адлия бўлимининг иш юритувига олинди.

Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими