Янгиликлар
Сайлов 2021: Ўз келажагинг учун овоз бер!
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг XIX бобида мустаҳкамлаб қўйилганидек, Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ўзбекистон Республикасида давлат бошлиғи ва давлат ҳокимияти органларининг келишилган ҳолда фаолият юритишини ҳамда ҳамкорлигини таъминлайди, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларига, Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига риоя этилишининг кафилидир.
Дарҳақиқат, бугун олдимизда ниҳоятда муҳим ва масъулиятли вазифа турибди. Жорий йилнинг 24 октябрида бўлиб ўтадиган Президент сайлови мамлакатимиз, халқимиз ҳаётида ғоят муҳим ўрин тутадиган ижтимоий-сиёсий тадбир ҳисобланади. Ўзбекистонда Президент сайлови илк бор Сайлов кодексига асосан ўтказилади.
Гулистон шаҳар адлия бўлими томонидан жойларда ўтказилаётган тарғибот тадбирларида Сайлов қонунчилиги кенг тарғиб қилинмоқда. Навбатдаги тадбир Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси Сирдарё вилояти бошқармасида ташкил қилинди. Унда бўлим бош маслаҳатчиси Б.Донаев иштирок этиб Сайлов кодексининг мазмун-моҳияти, сайлов қонунчилигига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида кенг маълумотлар берди.
Шунингдек, учрашув давомида Ўзбекистон Республикасининг “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти очиқлигини таъминлаш, шунингдек, жамоатчилик назоратини самарали амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони мазмун-моҳияти иштирокчилар эътиборига етказилди.
- Тарғибот тадбирида иштирокчиларнинг фаоллиги мени мамнун қилди. Боиси улар мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга бефарқ эмас. Берилган саволлар ҳам долзарб, соҳа ходимлари билан мулоқотимиз мунозарага бой бўлди, - дейди адлия бўлими бош маслаҳатчиси Б.Донаев.
Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими