Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

06

Сайёр_қабул


Мирзаобод туманидаги “Наврўз” МФЙ фуқаролари учун туман сектор раҳбарлари ва адлия бўлими бошлиғининг сайёр қабули ўтказилди.
Сайёр қабул давомида банкдан кредит олиш, уй-жойни расмийлаштириш, мерос, субсидия, алиментни ундириш каби масалалар бўйича қилинган мурожаатларга Мирзаобод туман адлия бўлими бошлиғи Ш.Алимов томонидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Сайёр қабулда фуқаролардан келиб тушган мурожаатлар атрофлича муҳокама қилиниб, уларнинг аксарияти жойида ҳал этилди. Муддат талаб қиладиган масалалар бўйича тегишли чора-тадбирлар белгиланиб, ижроси назоратга олинди.