Янгиликлар
Фермерлар қишлоқ хўжалиги ривожида муҳим ўрин тутади
Ховос туман адлия бўлими томонидан «Фермерга мадад» ҳуқуқий акцияси доирасида "Меҳнатобод машҳурлари" фермер хўжалигида ташкил этилган манзилли тарғибот тадбири фермер хўжалиги раҳбари ҳамда ишчилари билан очиқ мулоқот қилиш учун яхши имконият бўлди.
- Фермер хўжалигимиз 60 гектар ер майдонига эга. Жорий йилда ғалладан юқори ҳосил кўтардик, шартномага асосан режа 100 фоиз бажарилди. 5 нафар ёшларни ишга қабул қилиб, уларнинг бандлиги таъминланди. Ҳозирда ғалладан бўшаган 20 гектар ер майдонида мош экдик. Қолган 40 гектар ерда келаси йил пахта экиш учун агротехник тадбирлар амалга оширилмоқда, - дейди фермер хўжалиги раҳбари Дилмурод Шодмонқулов.
Ҳа, ер билан тиллашиб, об-ҳавонинг инжиқларига-да сабр қилиб, қуёшнинг иссиқ тафтидан куч олиб меҳнат қилаётган миришкорлар билан суҳбат ана шундай очиқ ва самимий кечди.
Мулоқот мобайнида туман адлия бўлими бошлиғи И.Қаюмов томонидан фермерларнинг қонунчиликда кўзда тутилган ҳуқуқ ва мажбуриятлари, берилган имтиёзлар ҳамда ер, солиқ ва шартномавий муносабатлар тўғрисида ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Шунингдек, фаолиятда соҳага оид муаммоларга дуч келганда 1008 – ишонч телефони ёки @fermermadadbot махсус телеграм-бот орқали мурожаат қилиш мумкинлиги маълум қилинди.
Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими