Янгиликлар
06
ИЮЛЬ ОЙИНИНГ ЭНГ ЯХШИ ХОДИМИ АНИҚЛАНДИ
Сирдарё вилоят адлия бошқармасида 2021 йилнинг июль ойида Кадрлар бўлими бош маслаҳатчиси Сайитмурадов Усман Умарович “Ойнинг энг яхши ходими” деб топилди.
Сайитмурадов Усман Умарович 1978 йил 26 декабрда Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, мутахассислиги ҳуқуқшунос. 2004 йилда Москва давлат сервис университетини тамомлаган.
У.Сайитмурадов 2004-2018 йиллар мобайнида турли масъул лавозимларда ишлаган.
2019 йилда Сирдарё вилоят адлия бошқармасида Ташкилий-назорат ва таҳлил ишлари бўлими етакчи маслаҳатчиси, 2021 йилдан Кадрлар бўлими бош маслаҳатчиси лавозимида фаолияти юритиб келмоқда.
Сирдарё вилоят адлия бошқармаси жамоаси Сайитмурадов Усман Умаровични ушбу муваффақият билан табриклаб, келгусидаги ишларида ривож ва зафар, ғайрат ва шижоат тилайди.
Сирдарё вилояти адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими