Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

06

Сайлов 2021: Ўз келажагинг учун овоз бер!


Ширин шаҳар адлия бўлими томонидан "Бунёдкор" маҳалласида ташкил тарғибот тадбири сайлов қонунчилиги, Сайлов кодексига киритилган сўнгги ўзгартириш ва қўшимчаларнинг мазмун-моҳиятини тушунтиришга қаратилди.

Таъкидланганидек, сайловчиларга ҳар томонлама қулайлик яратиш мақсадида “Сайлов-2021” мобил иловаси яратилган. Ушбу илова орқали Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловининг конституциявий-ҳуқуқий асослари,  овоз беришни ташкил қилиш, сайлов натижаларини аниқлаш ва эълон қилишга доир маълумотлар билан танишиш мумкин.

Тадбир давомида "Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида"ги Қонун ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 июлдаги "Коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини яратиш, давлат ва жамият бошқарувида коррупциявий омилларни кескин камайтириш ва бунда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони мазмун-моҳияти тўғрисида ҳам маълумотлар берилди. Мулоқот қизғин бахс-мунозарага бой бўлиб, иштирокчилар томонидан берилган саволларга атрофлича жавоблар берилди.

Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими