Янгиликлар
06
“ijro.gov.uz” ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5132-сонли Қарорининг мазмун-моҳиятини тушунтириш юзасидан ўқув-семинарлари ташкил этилмоқда.
Шу кунларда барча туман (шаҳар) ҳокимликларида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2021 йил 10 февралдаги ПФ 6166-сон Фармони ҳамда 2021 йил 31 майдаги “ijro.gov.uz” ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5132-сонли Қарорининг мазмун-моҳиятини тушунтириш юзасидан ўқув-семинарлари ташкил этилмоқда.
Навбатдаги тадбир Боёвут туман ҳокилигида ўтказилди.
Унда вилоят адлия бошқармаси бўлим бошлиғи Д.Бурхонов иштирок этди ҳамда мазкур қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти тўғрисида атрофлича маълумот берди.
Семинар савол-жавоб, мунозараларга бой бўлди.