Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

06

Мирзаобод туман ҳокимлигида семинар ташкил қилинди


Мирзаобод туман ҳокимлигида давлат бошқарув органларининг ижро интизоми бўйича масъул ходимлари, юрисконсультлар иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2021 йил 10 февралдаги ПФ 6166-сон Фармони ҳамда 2021 йил 31 майдаги “ijro.gov.uz” ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5132-сонли Қарорининг мазмун-моҳиятини тушунтириш юзасидан ўқув-семинари ташкил этилди.

Мазкур семинарда вилоят адлия бошқармаси бўлим бошлиғи Д.Бурхонов маъруза билан иштирок этди.

Таъкидланганидек, ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинаётган қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар бажарилишининг таъсирчан тизимини яратишда “Ijro.gov.uz” ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими ўрнини мустаҳкамлаш, унинг аҳамиятини янада ошириш ҳамда самарали фаолият кўрсатишини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.

Семинарда қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижросини таъминлаш тартиби, ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича ягона ва узлуксиз “технологик занжир”ни ташкил қилиш борасидаги устувор йўналишлар  ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

Тадбир сўнггида иштирокчиларни қизиқтирган саволларига жавоблар берилди.


Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими