Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

04

ХОВОС ТУМАНИДА СЕМИНАР ТАШКИЛ ҚИЛИНДИ


Ховос туман ҳокимлигида "Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент фармони ҳамда “Ijro.gov.uz”ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори мазмун-моҳиятини тушунтиришга қаратилган семинар ташкил қилинди.
Унда туман ҳокими ўринбосарлари, давлат бошқаруви органлари ва ташкилотларининг туман бўлими раҳбарлари, ижро интизомига масъул ходимлар ва юрисконсультлар иштирок этдилар.
Семинарда Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Президент ҳужжатлари ва топшириқлари ижросини назорат қилиш бўлими бош маслаҳатчиси Акбар Аҳроров иштирок этди ҳамда ижро интизомини кучайтириш мақсадида қабул қилинган мазкур норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти тўғрисида кенг маълумотлар берди.

Шундан сўнг туман ҳокими ўринбосари У.Шадиев сўзга чиқиб туман ҳокимлигида қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларининг ижросини таъминлашда йўлга қўйилган чора-тадбирлар хусусида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Тадбир савол-жавоб, мунозараларга бой бўлди. Иштирокчиларни қизиқтирган саволларга Адлия бошқармаси масъул ходими А.Аҳроров томонидан тегишли жавоблар берилди.  


Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими