Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

04

ПРЕЗИДЕНТ ҚАРОРЛАРИ ҲАЁТДА ВА НАЗОРАТДА


Давлат бошқаруви ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимиятнинг давлат ва ҳукумат ҳужжатлари ижросини таъминлашдаги ўрни ниҳоятда муҳим. Яқиндагина қабул қилинган "Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент фармони ҳамда “Ijro.gov.uz”ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарор айни фаолиятнинг самарадорлигини таъминлашни назарда тутади. Гулистон шаҳар ҳокимлигида ташкил этилган семинарда мазкур норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти тўғрисида батафсил маълумотлар берилди.
Таъкидланганидек, мазкур ҳужжатлар қабул қилинаётган қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар бажарилишининг таъсирчан тизимини яратишда “Ijro.gov.uz” ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими ўрнини мустаҳкамлаш, унинг аҳамиятини янада ошириш ҳамда самарали фаолият кўрсатишини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.
Тадбирда Адлия бошқармаси Президент ҳужжатлари ва топшириқлари ижросини назорат қилиш бўлими бошлиғи Даврон Бурхонов “Ijro.gov.uz” тизимининг афзалликлари, давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари томонидан “Ijro.gov.uz” тизимига белгиланган шаклдаги маълумотларни киритиш тартиби, бу борада Адлия органларига юклатилган вазифалар тўғрисида батафсил тўхталиб ўтди.

Шунингдек, семинарда давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари раҳбарлари қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларнинг тўлиқ ва ўз вақтида бажарилиши, уларнинг ижро ҳолати тўғрисидаги маълумотларни “Ijro.gov.uz” тизими орқали тўлиқ, тўғри ва ўз вақтида тақдим қилиниши учун шахсий жавобгар эканлиги алоҳида қайд этилди.

Семинар ниҳоясида иштирокчиларни қизиқтирган саволларга тегишли жавоблар берилди.


Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими