Янгиликлар
Сайлов 2021: Ўз келажагинг учун овоз бер!
Ҳар қандай демократик давлатда сайловлар энг муҳим конституциявий-ҳуқуқий жараён ҳисобланади. Сайловларнинг халқаро эътироф этилган қоидалар асосида, ошкора ўтказилиши демократик принципларнинг амалда эканидан далолат беради.
Мамлакатимизда сайловларни демократик тамойиллар асосида ўтказиш, халқаро ҳуқуқ ва нормаларга тўла жавоб беришини таъминлаш мақсадида Сайлов кодекси ишлаб чиқилиб, сайлов қонунчилиги яхлит шаклга келтирилди.
Сардоба туман адлия бўлими томонидан «Бўстон» маҳалласида ташкил этилган давра суҳбати Сайлов кодекси ҳамда «Ўзбекистон Республикаси сайлов Кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонуннинг мазмун-моҳиятини тушунтиришга қаратилди.
Тадбирда Сардоба туман адлия бўлими бошлиғи Илҳом Юнусов мазкур қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти тўғрисида батафсил маълумот бериб, ҳар бир сайловчи конституцион ҳуқуқидан фойдаланиб, ўз хоҳиш-иродасини намоён этиб, сайловда шахсан овоз бериши лозимлигини алоҳида таъкидлади ҳамда Президент сайловида фаол иштирок этишга чорлади.
Мулоқот савол-жавоблар, мунозараларга бой бўлди.
Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими бўлими