Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

04

СЎРАГАН ЭДИНГИЗ...


Савол: Меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳнома олиш учун нотариусга мурожаат қилдим. Лекин, у мазкур гувоҳнома мерос очилган кундан эътиборан олти ой ўтганидан кейин берилишини айтди. Меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳномани муддатидан олдин олиш имкони борми?

                                                                        Ф. Обидова, Гулистон тумани

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси 1146-моддаси 2-қисмига кўра нотариус томонидан меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома мерос очилган кундан эътиборан олти ой ўтганидан кейин берилади.

Шунингдек, мазкур модданинг 3-қисмида қонун бўйича мерос олинганида ҳам, васиятнома бўйича мерос олинганида ҳам, агар нотариус тегишли мол-мулкка ёхуд бутун меросга нисбатан гувоҳнома беришни сўраб мурожаат этган шахслардан бошқа меросхўрлар йўқлиги тўғрисида маълумотларга эга бўлса, гувоҳнома юқорида кўрсатилган муддат тугамасидан олдин берилиши мумкинлиги белгиланган.

Саволга Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат томонидан тартибга солиш бўлими етакчи маслаҳатчиси Лазиза Мамаджонова жавоб берди.