Янгиликлар
04
Янгиер шаҳрида ҳокимлик ҳамда давлат бошқарув органларининг ижро интизоми бўйича масъул ходимлари учун семинар ташкил этилди
Бугун Янгиер шаҳар ҳокимлигида шаҳар ҳокимлиги ҳамда давлат бошқарув органларининг ижро интизоми бўйича масъул ходимлари учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2021 йил 10 февралдаги ПФ 6166-сон Фармони ҳамда 2021 йил 31 майдаги “ijro.gov.uz” ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5132-сонли Қарорининг мазмун-моҳияти юзасидан кенгайтирилган тартибда семинар ташкил этилди.
Семинарни шаҳар ҳокими ўринбосари Н.Қурбонов очиб берди ва кун тартибидаги масалага атрофлича тўхталиб ўтди. Семинарда маърузачилар вилоят ҳокимлиги масъул ходими Ғ.Джабборов, вилоят адлия бошқармаси бўлим бошлиғи Д.Бурхоновлар ўз маърузалари билан иштирок этишди.
Семинар давомида ҳоким ўринбосари Н.Қурбонов Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, Қарорлари ҳамда топшириқлари ижроси бўйича Янгиер шаҳрида олиб борилаётган ишлар хусусида ўз ахборотини йиғилганларга ўқиб эшиттирди.
Янгиер шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати