Янгиликлар
Сайёр қабул халқ билан мулоқот қилишда муҳим омил
Фуқароларнинг мурожаат қилиш ҳуқуқи инсон ҳуқуқлари таъминланиши ва самарали ҳимоя қилинишининг муҳим омилларидан биридир. Шу боис миллий қонунчилигимизда фуқаролар мурожаатлари масаласига алоҳида ўрин берилган. Зеро, қонун талабларига риоя қилган ҳолда мурожаат қилиш жамиятимизда қонун устуворлигининг таъминланишига, ҳуқуқий маданиятнинг шаклланишига хизмат қилади.
Янгиер шаҳар адлия бўлими бошлиғи Л. Худойқулов шаҳар Халқ қабулхонаси биносида сайёр қабул ўтказди.
Сайёр қабул жараёнида 11 нафар шаҳар ҳудудида яшовчи фуқаролар моддий ёрдам, ер, уй-жой ва қурилиш масалалари, солиқ, банк соҳасида дуч келаётган муаммоларига ҳуқуқий ечим сўраб мурожаат қилдилар.
Фуқароларни қийнаб келаётган ушбу муаммо ва масалалар юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар ва маслаҳатлар берилиб, ўрганиш талаб этиладиган мурожаатлар алоҳида назоратга олинди.
Маълумот учун, Янгиер шаҳар адлия бўлими томонидан ҳар ҳафтанинг сешанба куни Халқ қабулхонаси биносида сайёр қабул ўтказилади.
Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими