Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

03

Сирдарё вилоят адлия бошқармаси томонидан 2021 йилнинг 6 ой давомида амалга оширилган ишлар ҳақида М А Ъ Л У М О Т


1. Амалга оширилган ишлар.

Бошқармага 6 761 та хат ва ҳужжатлар келиб тушган бўлиб, уларнинг 3 737 таси ижроси таъминланди. Шундан, 1 074 таси вазирлик ва бошқалардан келиб тушган.

Соҳага доир 96 та назорат режа, чора-тадбирлар режаси ҳамда йўл хариталар ишлаб чиқилиб, ижрога қаратилган.

Шунингдек, бошқармага жисмоний ва юридик шахслардан жами 1 729 та мурожаат келиб тушди. Шундан 1 550 таси қонуний ҳал этилди.

Аниқланган қонун бузилиши ҳолатларини бартараф этиш юзасидан 325 та тақдимнома ва 1469 та огоҳнома киритилган. 138 нафар шахслар маъмурий жавобгарликка тортилган. Кўрилган чоралар натижасида 115 нафар айбдор шахсларнинг интизомий жавобгарликка тортилиши, 24 та ноқонуний ҳужжатларнинг бекор қилиниши таъминланган.

Судларга 5 млрд 612 млн сўмлик 324 та даъво аризалари киритилди.

Кўрилган таъсир чоралари натижасида ҳозирги кунда фуқароларга 5 млрд 123 млн сўм миқдорида пул маблағлари ундириб берилди.

Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг 31 та норматив тусдаги қарорлари лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилган.

Аҳолининг ҳуқуқий онгини ошириш бўйича 16 494 та тарғибот тадбирлари ўтказилган.

Қонунчиликни такомиллаштириш бўйича 133 та таклифлар киритилган.

2. Кадрлар билан ишлаш соҳасида

Бошқарма ва унинг тизимидаги идораларда 64,5 та штат бирлигида 62 нафар ходим ишлайди.

2021 йилнинг 6 ой давомида 4 нафар вакант, шундан туман (шаҳар) адлия бўлимларида 3 нафар адлия бўлимлари бошлиқлари вакант, 1 нафар етакчи маслаҳатчиси вакант.

Ҳозирда штат бўйича лавозимларга тўлдириш чоралари кўрилмоқда танлов эълон килинган.

3. Ҳуқуқий тарғибот соҳасида.

Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни оширишга ва қонунийликни мустаҳкамлаш бўйича бир қатор ҳуқуқий тарғибот ишлари амалга оширилди.

Жумладан, 16 494 та тарғибот тадбирлари ўтказилди. Шундан,
11 067 маротаба ОАВда, жойларда 5 035 маротаба семинарлар, маърузалар, давра суҳбатлари ўтказилди, 11 448 маротаба веб-сайт ва ижтимоий тармоқларда чиқишлар қилинди ҳамда 390 та кўргазмали ҳуқуқий тарғиботлар ишлаб чиқилган.

4. Ҳуқуқий экспертиза ва юридик хизматларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш соҳасида.

Юридик хизмат штат бирликлари 178 тани ташкил этади. (давлат бошқаруви органларида 118 та, маҳаллий давлат ҳокимияти органларида 10 та ва бошқа ташкилотларда 44 та).

Шундан, 172 та давлат органи ва ташкилоти юридик хизмат билан таъминланган бўлиб, барчаси олий юридик маълумотли. Қолган 6 та вакант жойни тўлдириш бўйича ишлар амалга оширилмоқда.

Юридик хизмат ходимларининг 124 нафари белгиланган муддатларда ўз малакасини оширган, 121 нафари адлия бошқармасида аттестациядан ўтказилган, 109 нафар юридик хизмат ходимларига мартаба даражалари берилиши таъминланди.

5. Норма ижодкорлиги соҳасида.

Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг 31 та норматив тусдаги қарорлари лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилди.

Ҳуқуқий экспертизадан ўтказилган норматив тусдаги қарорларнинг 31 таси давлат ҳисобига олинди. (халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши қарорлари 15 та, вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари қарорлари 16 та).

6. ННТлар билан ишлаш соҳасида.

Ҳисобот даврида ННТ сони 457 та ҳамда 86 та (Исломий диний ташкилотлар 75 та, Ноисломий диний ташкилотлар 11 та) 19 та ННТ давлат рўйхатидан ўтказилди.

ННТлар фаолияти ўрганилиб, натижаси бўйича 49 та тақдимнома ҳамда 10 та маъмурий жавобгарликк тортилган ва 52 та мансабдор шахслар интизомий жавобгарликка тортилди, 3 таси билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди.

7. Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида.

Ҳисобот даврида 1 197 та ариза ва шикоятлар келиб тушган. Шундан, 1 076 таси қонуний ҳал этилган.

Ушбу соҳада 78 та тақдимнома киритилиб, 57 нафар мансабдор шахс интизомий ҳамда 22 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилди.

Судларга 4 502 000 млрд сўмлик 300 та даъво аризалари киритилди.

Кўрилган таъсир чоралари натижасида ҳозирги кунда фуқароларга 5 млрд 118 млн сўм миқдорида пул маблағлари ундириб берилди.

8. Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш соҳасида.

Жисмоний ва юридик шахслардан соҳага доир келиб тушган жами 237 та ариза ва шикоятларнинг 225 таси қонуний ҳал этилган.

Ушбу соҳада 122 та тақдимнома киритилиб, 66 нафар мансабдор шахс интизомий ҳамда 78 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилди.

Судларга 1 137 640 млрд сўмлик 24 та даъво ариза киритилди.