Янгиликлар
СЎРАГАН ЭДИНГИЗ...
Савол: Қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчининг мажбуриятлари нималардан иборат?
К.Алматов, Сирдарё тумани, “Қуёш” МФЙ
Жавоб: ФКнинг 466-моддасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи ўстирилган (ишлаб чиқарилган) қишлоқ хўжалиги маҳсулотини тайёрловчига контрактация шартномасида назарда тутилган миқдор ва ассортиментда топшириши шарт.
Агар маҳсулот етиштирувчи ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган мажбуриятларини бажармаганлиги оқибатида қишлоқ хўжалиги маҳсулоти контрактация шартномасида назарда тутилган миқдор ва ассортиментда олинмаслиги олдиндан маълум бўлиб қолса, тайёрловчи шартномани бекор қилишни ёки ўзгартиришни ва зарарни қоплашни талаб қилишга ҳақли.
Сирдарё вилояти адлия бошқармаси Ташкилий-назорат ва таҳлил ишлари бўлими бошлиғи А.Мавланов, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Сирдарё вилоят бошқармаси Маъмурий амалиёт бўлими бош инспектори Ш.Маматқулов жавоб берди