Янгиликлар
“Биз коррупцияга қаршимиз” мавзусида очиқ мулоқот ташкил этилди
Ховос туман адлия бўлими томонидан Давлат хизматлари марказида “Биз коррупцияга қаршимиз” мавзусида очиқ мулоқот ташкил этилди.
Мулоқот давомида марказ ходимлари, ФҲДЁ ҳамда хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус ва унинг ходимларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 июлдаги “Коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини яратиш, давлат ва жамият бошқарувида коррупциявий омилларни кескин камайтириш ва бунда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6257-сон Фармони ҳамда “Коррупцияга қарши курашиш фаолиятини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5177-сон Қарори мазмун-моҳиятини тушунтирилди.
- Очиқлик, ошкоралик таъминланса, жазо муқаррар бўлса, ҳар бир фуқарода коррупцияга муросасизлик кайфияти шакллантирилса, ижтимоий муносабатларда субъектив омиллар аралашуви камайса жамият тараққий этади,- дейди туман адлия бўлими бошлиғи И. Қаюмов.
Шунингдек, тадбир сўнгида иштирокчилар томонидан берилган саволларга И. Қаюмов томонидан атрофлича жавоблар берилиб, мавзуга доир флаер ва буклетлар тарқатилди.
Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими